19:51 / 07.02.2019
36370
Реклама

Имкониятни бой берманг! Ўзбекистонда «ТОМЧИ» танлови-2 га старт берилди

«ТОМЧИ» - бу сув тежашга ёрдамчи мобиль илова бўлиб, кенг жамоатчилик  эътиборини сув тежамкорлиги масалаларига жалб қилиш мақсадида  яратилган. Мазкур илованинг тақдимоти ўтган йил ноябрь ойининг охирида бўлиб ўтган эди. У  Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган  Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Kun. uz илова тақдимотини ва танлов ўтказиш ҳақидаги эълонларни, унинг шартларига мувофиқ “ТОМЧИ” мобиль иловасини юклаб олиш мумкинлигини кенг ёритди.

Илова расман ишга туширилгандан кейин аҳолининг, айниқса, сув хўжалиги вакиллари, фермер ва деҳқонларнинг унга бўлган қизиқиши ортиб кетди. Қисқа вақт давомида икки мингдан ортиқ фойдаланувчилар уни ўз смартфонларига юклаб олдилар. Ҳозирда дастур фойдаланувчилари фаол тарзда иловадан фойдаланишмоқда. Буни аъзолардан келиб тушаётган таклиф ва саволлар, шунингдек, янги фойдаланувчилар сонининг кун сайин ортиб бораётганидан билиш мумкин.

Иловага бўлган қизиқишнинг ортиб боришига асосий сабаб ўтган йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган танлов ҳам муҳим рол ўйнади. 7 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида мазкур танловнинг 26 нафар совриндорларини, шунингдек, икки нафар бахтли супер мукофот эгаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Булар:

  • 13 нафар фермер, дехқон ва томорқа ер эгалари;
  • 13 нафар сув хўжалиги ходимлари.

Барча ғолиблар соврин сифатида «ТОМЧИ» мобиль иловаси юкланган смартфон олишди.

Буларга қўшимча тариқасида «ТОМЧИ» мобиль иловаси фойдаланувчиларига супер мукофотни ютиб олиш учун иштирок этиш имконияти яратилди. Натижада икки нафар иштирокчи Чехия Республикасига йўлланма билан тақдирланди.

Танлов ғолиблари барча рўйхатга олинган иштирокчиларнинг номи юкланган  тасодиф  рақамлар генератори - компьютер дастури ёрдамида аниқланди.

-“ТОМЧИ” танловида иштирок этиш менга икки карра фойда келтирди,- дейди совриндорлардан бири,   Наманган вилояти  Учқўрғон туманидаги “Шодиябону Абдулфайз” фермер хўжалиги  раҳбари. – Биринчидан иловани юклаб олиш билан фермер сифатида ўзимга жуда кўп фойдали маълумотларни олдим.  Иловадаги  сувни тежаш технологиялари айнан мен раҳбарлик қилаётган хўжаликда қандай усуллардан фойдаланиш лозимлиги ҳақида ўйлашга  мажбур қилди ва биз аниқ  хулосага келдик. Иккинчидан, жуда қувончли ва мароқли хушхабар: янги смартфонга эга бўлдим. Илова учун ҳам, совға учун ҳам ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман”.

Жорий йилнинг бошида ҳам лойиҳа фойдаланувчиларига ажойиб сюрпризларини ҳозирлади. Ташкилотчилар “ТОМЧИ” танловининг иккинчи босқичини эълон қилишди.Мазкур танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Аграр университети, уларнинг вилоятлардаги филиаллари талабалари, магистрантлари, аспирантлари ва ўқитувчилари, соҳадаги илмий тадқиқот институтлари  ходимлари, мамлакатнинг барча сув хўжалиги ва аграр йўналишдаги коллежлари талабалари ва ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг бу босқичида уч гуруҳ ғолиблар аниқланади:

  1. Коллеж ўқувчилари орасидан танланган 13 нафар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан бир нафардан) ғолиб  смартфон соҳибига айланади;
  2. Олий ўқув юртлари талабалари 20та смартфон ва 1 та ноутбук  учун беллашадилар;
  3. Профессор-ўқитувчи ва илмий тадқиқот муассасаларининг бир нафар вакилига Прага шаҳрига - Чехия Республикасидаги университетлардан бирида ҳамкасблари билан танишиш учун йўлланма берилади.

Соврин олиш учун нима қилиш лозим?

1. Мобиль иловани  Google Playва App Store дан бевосита ёки QR  кодидан фойдаланиб юклаб олиш;

          

2. Иловани юклаб олиш жараёнида бериладиган сўровномани тўлдириш:

  • шахсий маълумотлар (исми шарифи ва телефон рақами);
  • иштирокчиларнинг муайян гуруҳига тегишлилиги (коллеж ўқувчиси, олий ўқув юрти талабаси, ўқитувчи ёки тадқиқотчи);

3. Ўқув юртини танлаш;

4. Тест саволларини ечишга ўтиш – 5 та саволнинг ҳар бирига  тавсия этилган 4 та жавобнинг бирини танлаб  тўғри жавоб бериш;

5. “ТОМЧИ” иловасига кириб, у ердан тўғри жавобни топишга рухсат берилади;

6. Иштирокчи ўз жавобларидан қониқиш ёки уларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилмаган тақдирда, тестдан яна янгидан, чегараланмаган миқдорда  ўтиши мумкин.

Талабаларни огоҳлантириб қўйишни истар эдик: ғирромга алданиб қолманг. Компьютер ҳар сафар сизга янги ва бошқа саволларни тавсия этади. Шу боис меҳнат қилишга, “ТОМЧИ” мобиль иловасининг хазинасидан билим излашга тўғри келади. Албатта, совринлар ҳам шунга муносиб.

 Барчага омад ёр бўлсин.

Танлов ҳақида тўлиқ маълумотни iarc.uz телеграм канали  орқали кузатишингиз мумкин.

«ТОМЧИ – сув тежашга  ёрдамчи!»

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top