Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий суд ишлари соддалаштирилган тартибда кўрилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Мажлис аввалида депутатлар “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Doing business” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.
Мазкур қонун лойиҳаси Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодий судлар томонидан даъво суммаси кам миқдорда бўлган низоларни соддалаштирилган тартибда кўриш тўғрисидаги нормалар киритишни ҳам назарда тутади.
Унга кўра, солиқ тўловчининг солиқ қарзини унинг мол-мулкига қаратиш талаби бўйича, агар даъво суммаси юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан ошмаган миқдорда бўлса, даъво ариза бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўрилишини белгилаш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди суднинг ҳал қилув қарорлари интернетга жойлаштирилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
11:42 / 18.03.2026
Ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетга тарқатганлик учун жавобгарлик киритилмоқда
18:21 / 18.02.2026