Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тимошенко Донбассда мухтор минтақани ташкил этишга қарши чиқди
Украина президентлигига номзод, «Батькившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко Донбассга мухтор минтақа мақомини тақдим этиш ташаббусига қарши чиқди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Донбассда мухторият ташкил этиш ҳақида турли фикрлар янгради. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бу бизнинг ҳудудимиз, бу бизнинг еримиз», - дея маълум қилди Тимошенко.
Унинг фикрига кўра, минтақадаги вазиятга ечим топиш бўйича музокаралар жараёни боши берк кўчага кириб қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко россиялик кузатувчиларни сайловларга киритмасликка қарор қилганди.
Мавзуга оид
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:41 / 22.04.2026