Спорт | 17:09 / 09.02.2019
8557
1 дақиқада ўқилади

Азим Аҳмедов «Навбаҳор»га қайтди

Фото: KUN.UZ

Наманган футболи тарбияланувчиси, бир пайтлар “Навбаҳор” сафида тўп сурган яримҳимоячи Азимжон Аҳмедов узоқ йиллик танаффусдан сўнг собиқ клубига қайтди. Бу ҳақда «лочинлар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аҳмедов сўнгги мавсумларни “Пахтакор” сафида ўтказиб келаётган эди. 27 ёшли хавбек “Навбаҳор” билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот ўрнида, Азимжоннинг акаси, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов 2017 йилдан буён Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида ўйнаб келмоқда.

Мавзуга оид