Жаҳон | 22:22 / 09.02.2019
8079
1 дақиқада ўқилади
Трамп президентлиги даврида АҚШ иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар бўлганини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда кейинги икки йил давомида собиқ президент Барак Обама давридагига нисбатан ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этди, деб хабар берди Интерфакс.
Трампнинг фикрича, АҚШ "Обама маъмурияти ва унинг барча қилган ишларига қарамасдан" ажойиб иқтисодиётга эга.
У Обама маъмурияти томонидан иқтисодий соҳаларда қўшимча қийинчиликлар келтириб чиқарган нотўғри қарорлар қабул қилинганини қайд этди.
"Агарда 2016 йилги сайлов пайтида мана шундай фикрлаш давом этганида АҚШ ҳозирда тушкунликни бошдан кечираётган бўларди", деб ёзди Трамп твиттерда.
Шу билан бирга у америкаликларни демократларга қулоқ солмасликка чақирди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024