Жаҳон | 23:34 / 10.02.2019
27210
1 дақиқада ўқилади

Coca-Cola 10 йил ичида илк бор янги ичимлик чиқарди

Coca-Cola компанияси 10 йил ичида илк бор янги ичимлик чиқарди. Бу ҳақда usa.one нашри маълум қилди.  

25 февралда сотувга компаниянинг Orange Vanilla деб номланган ушбу ичимлиги сотувга чиқади. Янги ичимлик апельсин ва ванил таъмли бўлади.  

Компаниянинг бренд-директори Кейт Карпентернинг айтишича, антиқа аралашма мевали-апельсинли музқаймоқни эслатади. “Биз беташвиш ёзги кунлар ҳақидаги ижобий хотираларни қайтаришга қарор қилдик”, деб айтган Карпентер.

Маълум қилинишича, компания бошқа таъмларни, жумладан, малинали, лимонли таъмларни синаб кўрган, бироқ дегустаторларга айнан ванил ва апельсин аралашмаси ёққан. 

Ҳозирда компания Coca-Cola, Diet Coke, Fanta, Schweppes ва Sprite номли салқин ичимликлар ишлаб чиқаради.

Мавзуга оид