Жаҳон | 19:06 / 10.02.2019
11021
1 дақиқада ўқилади

Конгрессмен-демократ Гуайдога конгресс Венесуэлага АҚШ қўшинларини жўнатишга рухсат бермаслигини билдирди

Конгрессмен-демократ Ро Ханна Венесуэла мухолифати раҳбари Хуан Гуайдони конгресс Венесуэлага АҚШ қўшинларини жўнатишга рухсат бермаслигини ҳақида огоҳлантирди.

"Хуан Гуайдо, сиз ўзингизни Венесуэла етакчиси деб эълон қилишингиз мумкин, аммо АҚШнинг ҳарбий аралашуви масаласини сиз ҳал қилмайсиз. Бунга (Венесуэлага қўшин жўнатишга) фақат конгрессгина ҳақли, аммо биз бундай қадам ташламоқчи эмасмиз", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Аввалроқ ўзини мамлакат президенти деб эълон қилган Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо президент Николас Мадурони ағдариш учун хорижий аралашув эҳтимолини истисно этмаганди.

Вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил этувчи демократлар Венесуэлага қўшин жўнатишга қарши чиқишларини билдиришмоқда.

Мавзуга оид