22:39 / 10.02.2019
8382

Польша АҚШдан 414 млн долларлик ракета қурилмалари сотиб олишга қарор қилди

Польша АҚШдан HIMARS ракета қурилмаларини сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, келаси ҳафтада АҚШ билан бу борада шартнома имзоланади. Шартномага кўра, Польша 300 кмгача уча олувчи 20 та HIMARS’дан олади. Шартнома қиймати 414 млн долларни ташкил қилади. 

Польша мудофаа вазирининг айтишича, замонавий қурол армиянинг жанговар имкониятларини анча оширади.

HIMARS - High Mobility Artillery Rocket System – юқори мобилликка эга ракета-артиллерия тизими бўлиб, унда GMLRS-Y/AW ва ATACMS бошқарилувчи ўқ-дорилари қўлланади. Пуск қурилмаси зирҳланган енгил юк машинасида жойлаштирилади.

Top