Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AKFA юқори технологиялари: хонадонингизда янада кўпроқ иссиқлик!
Иситиш ускуналарининг самарали танлови, у якка тартибда иситиш тизими ўрнатилган ҳовли ёки кўп қаватли уйлардаги хонадон бўлишидан қатъий назар, кундалик турмушда қулай шарт-шароит яратишда муҳим аҳамият касб этади. Бозоримизда ўзини намоён этиб улгурган AKFA миллий бренди мамнуният билан хонадонингиз учун мутлақо янги иссиқлик ва шинамлик маҳсулотини – икки контурли деворга ўрнатиладиган, газ билан иситиладиган қозонни тақдим этади.
AKFA мустақил икки контурли иситиш қозони, иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини ташкил этиш учун энг оммабоп ва қулай ечимларидан бири ҳисобланади. Ускуна ихчам, чидамли, кўп функцияли, самарали хавфсизлик тизимига эга ва электр энергиясини тежайди. Ускуна бўлғуси истеъмолчи учун кўп афзалликларга эга ва ўрнатишда кўп жой талаб этмайди.
Илғор хавфсизлик технологиялари шарофати билан хонадонингиздан мутлақо хавотирланмасангиз ҳам бўлади! Ушбу иситиш қозонларида газ сизиб чиқиш датчиклари (бошқарув блоки газ чиқиш ҳолатини дарҳол аниқлаб, иккита электромагнит клапанини автоматик тарзда ёпади, бу эса ўз навбатида портлаш ёки ис гази билан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олади), сейсмик датчиги (зилзила магнитудаси 4 дан юқори бўлган силкинишларда ишлаб кетиб иситиш қозонини ўчириш орқали юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатининг олдини олади), иссиқлик алмашиниш қурилмалари ортиқча қизиб кетганда ёки газ босими пасайиб кетганда автоматик ўчириш функцияси, носозликлар диагностикаси ва иссиқ сувни дарҳол узатиш функциялари назарда тутилган.
Юқори технологиялар шарофати билан йилнинг қиш мавсумида иситиш қозонини музлаб қолишдан сақлаш тизими ҳам мавжуд. Бунда (хона термостати ўрнатилган) хонада белгиланган ҳарорат 1˚С га пасайганда ёки кўтарилганда, иситиш қозони белгиланган ҳароратни сақлаш мақсадида автоматик тарзда ёқилади ёки ўчирилади.
Сизнинг қулайлигингиз учун иситиш қозони тўпламига термостат ўрнатилган пульт киради ва унинг ёрдамида иситиш қозонини 40 метргача масофадан қулай бошқариш, дастурлаш ва энергия ресурсларини сезиларли даражада тежаш мумкин.
Бирламчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларида қўлланиладиган юқори сифатли мис ва алюминийдан ишлаб чиқарилган материаллар, занглашнинг олдини олади ва иссиқлик ўтказишни оширади. Сиз нархи нисбатан паст бўлган “ақлли” ва хавфсиз иситиш қозонларини харид қилиб, қозонхона қурилишига эҳтиёж бўлмаганлиги ҳисобига ҳам маблағингизни тежашингиз мумкин. Истеъмолчиларга қулайлик учун Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудлари бўйлаб сервис марказлар очилган.
AKFA икки контурли иситиш қозонлари, 27 февралдан 1 мартга қадар бўлиб ўтадиган 8-Халқаро Aquatherm-2019 кўргазмасида иштирок этади.
AKFA – юқори технологиялар ҳар бир хонадонда!
🌐 www.akfa.uz
📞+998 71 203 00 00
Telegram: @AKFAGROUP_Official
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 27.06.2023
Марказий Осиёда таълимнинг янги даври: AKFA университети Central Asian University (CAU)га ўзгартирилди
16:50 / 16.06.2023
AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам
20:00 / 21.04.2021
AKFA Университети Times Higher Education Impact Ranking рейтингига кирди
12:00 / 11.03.2021