19:34 / 13.02.2019
5968

Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбариятининг янги таркиби тасдиқланди

Бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилот Искандар Қосимович Шодиев ташкилот раисига ўринбосар этиб сайланди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, конференцияда хоккей федерацияси раҳбариятининг қуйидагича янги таркиби ҳам тасдиқланган.

Раис: Бахтиёр Шуҳратович Фозилов
Раиснинг биринчи ўринбосари: Баҳодир Исмоилович Гафуров
Раис ўринбосари: Искандар Қосимович Шодиев
Раис ўринбосари: Кирилл Алексеевич Матвеев
Бош котиб: Шукрулло Ҳамидуллаевич Каримов
Ижрочи директор: Элбек Азимович Маҳмудов

Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йил 28 мартда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Бахтиёр Фозилов 30 март куни чақирилган таъсис конференциясида федерация раиси лавозимига сайланган эди.

Ташкилот ҳозирча Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) аъзоси эмас.

Top