Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда валюта операцияларини тартибга солиш соддалаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Дастурга кўра, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
соҳага оид қонуности ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш, ҳаволаки нормаларни максимал даражада қисқартирган ҳолда валюта операцияларини амалга оширишга оид барча жиҳатларни тартибга солиш;
халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ва тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз валюта маблағидан эркин фойдаланиш ҳуқуқининг кафолатини мустаҳкамлаш;
мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш;
валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш;
норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиши натижасида олинган маблағларини чет эл валютасига айирбошлаш амалиётини янада соддалаштириш.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочи - Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 март, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 апрель.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йилда банклар томонидан аҳолига қанча доллар сотилгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
20:41 / 08.05.2026