«Ўзбекнефтгаз»га янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзбекнефтгаз
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг янги раиси тайинланди. Ҳукумат қарорига кўра, Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов жамият бошқаруви раиси этиб тасдиқланган.
Баҳодир Сиддиқов бундан олдин Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритганди. У 2009−2010 йилларда ва 2017 йилда «Нефтегазинвест» масъулияти чекланган жамият директори лавозимида ишлаганди. 2017-2018 йилларда эса «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари ҳам бўлган.
У янги лавозимда Баҳром Ашрафханов ўрнида иш бошлайди. Ўзбекистоннинг Россиядаги собиқ элчиси бўлган Баҳром Ашрафхонов 2018 йилнинг сентябрида Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланганди.
Ашрафхонов 2019 йилнинг февраль ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангач, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув Раиси лавозими бўш қолаётганди.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39 / 18.05.2025
-
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Жаҳон | 22:32 / 18.05.2025
Мавзуга оид

11:50 / 13.02.2024
Дизел ёнилғиси нархи 15 фоизга арзонлашади

01:46 / 27.05.2020
“Импорт бензин учун акциз солиғининг оширилиши мақсадга мувофиқ эмас” – Монополияга қарши курашиш қўмитаси

10:00 / 08.01.2020
«Ўзбекнефтгаз»да яна раҳбар алмашди

13:50 / 28.06.2019