Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” АЖни бошқариб келган Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович бундан буён “Ўзбекнефтгаз”га раҳбарлик қилади. У янги лавозимда Баҳодир Сиддиқовнинг ўрнини эгаллади.
Абдуғани Сангинов / Фото: “Ўзбекгидроэнерго” матбуот хизмати
Бу ўзгариш – бир кун олдин Ўзбекистон президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили Алишер Султоновнинг ишдан олиниши ортидан рўй бермоқда.
Баҳодир Сиддиқов “Ўзбекнефтгаз”ни 2023 йил март ойидан буён бошқариб келаётган эди. У бошқа ишга ўтгани айтилмоқда.
Абдуғани Сангинов эса 2017 йил май ойида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилган пайтда компания раиси этиб тайинланган ва шундан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. У бундан олдин Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги “Ўзсувэнерго” бирлашмасига раҳбарлик қилган.
17 декабр куни “Ўзбекгидроэнерго” жамоаси Абдуғани Сангиновни янги лавозимга тантанали равишда кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Сардоба сув омборидаги фалокатдан кейин ижтимоий тармоқларда Абдуғани Сангинов танқидлар нишонига айланган, аммо унинг матбуот хизмати айбловларни рад этганди. Кейинчалик Сангиновнинг ўғлига тегишли компания Сурхондарёдаги қарийб 1,5 трлн сўмлик гидроэнергетика лойиҳасига пудратчи сифатида тендерсиз танлангани маълум бўлганди.
“Ўзбекнефтгаз” ҳақида
“Ўзбекнефтгаз” 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда газ қазиб олувчи энг йирик компания ҳисобланади. Ширкат геологик разведка, углеводородларни қазиб олиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланади.
Компания 1998 йилда миллий ҳолдинг компаниясига айлантирилганидан кейинги даврда унга қуйидагилар раҳбарлик қилган:
- 1998–2000 — Зайниддинов Ибрат Анварович
- 2001–2002 — Саидаҳмедов Эгамберди Мухторович
- 2002–2002 — Мажидов Шавкат Холметович
- 2002–2006 — Азизов Абдусалом Абдумавлонович
- 2006–2008 — Аҳмедов Нурмуҳаммад Аҳмедович
- 2008–2010 — Назаров Улуғбек Султонович
- 2010–2015 — Файзуллаев Шокир Насибуллаевич
- 2015–2018 — Султонов Алишер Саидаббосович
- 2018–2019 — Ашрафхонов Баҳром Баҳодирович
- 2019–2020 — Сиддиқов Баҳодир Баҳромович
- 2020–2023 — Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
- 2023–2025 — Сиддиқов Баҳодир Баҳромович
Мавзуга оид
20:28
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
17:13 / 16.12.2025
Алишер Султонов лавозимидан олинди
18:36 / 15.12.2025
2026 йилда янги конлар ҳисобига газ қазиб олишдаги пасайишни тўхтатиш режалаштирилмоқда — Энергетика вазири
10:00 / 14.12.2025