Спорт | 23:00 / 14.02.2019
14452
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Рамоснинг сўзларидан сўнг интизомий иш очди

УЕФА «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос устидан интизомий иш очди.

32 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Аякс»га (2:1) қарши ўйиннинг 89-дақиқасида атайин сариқ карта олганига шаъма қилган эди. Кейинчалик, ўз сўзларидан тониб, буни атайин қилмаганини таъкидлади.

Бу Рамоснинг мусобақадаги учинчи сариқ картаси бўлди. Энди у Мадриддаги жавоб баҳсини ўтказиб юборади.

Агар УЕФА Рамоснинг бу ишни атайин қилганига исбот топса, ҳимоячи жиддийроқ жазоланиши ва бир эмас, кўпроқ ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Мавзуга оид