Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари сонини минг нафарга камайтириши мумкин
Фото : NATO / Sgt. Joe Parrish
АҚШ Афғонистондаги ҳарбий контингентини минг ҳарбийга камайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жозеф Вотел маълум қилди.
Вотелнинг айтишича, ушбу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг қўшинларни олиб чиқиш режаси билан боғланмаган. Қўшинлар қисқартирилиши НАТОнинг Афғонистондаги миссияси қўмондони генерал Остин Скотт Миллер режаси доирасида амалга оширилади.
Аввалроқ Military.com портали Миллер яқин 8-12 ой ичида Афғонистондан 7 мингга яқин ҳарбийни олиб чиқишни режалаштираётганини маълум қилган. Шу билан бирга, Афғонистонда АҚШ қўшинларининг махсус вазифаларни бажарувчи зарбкор гуруҳлари қолади.
Январь охирида Трамп Афғонистонда тинчлик сулҳига эришилса, у ердан қўшинларни олиб чиқишга тайёрлигини маълум қилган. АҚШ қўшинлари Афғонистонда 2001 йилдан бери ИШИД ҳамда “Толибон”га қарши операция ўтказиб келмоқда. Айни вақтда Афғонистонда 14 мингдан кўпроқ америкалик ҳарбий хизмат ўтамоқда.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025