Наманганда янги вокзал фойдаланишга топширилади

Фото: Ўзбекистон темир йўллари ахборот хизмати
Наманган темир йўл вокзалини янгидан қуриш бўйича бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 3 қаватдан иборат бино қурилиши «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти буюртмаси асосида «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти томонидан лойиҳалаштирилган.

Қурилиш-монтаж ишларига «Қурилиш универсал компакт сервис» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари жалб этилган. Қурилишга 100 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар ва ўнлаб замонавий техникалар жалб этилган. Айни кунларда барча қаватларда жойлашган хоналарда қурилиш-монтаж жараёни якунланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Перрон ҳам замонавий тарзда кенгайтириляпти.
Янги вокзал ишга туширилгач, бир вақтнинг ўзида 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади. Бу ерда кутиш ва VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, умумий овқатланиш маскани ҳамда савдо шохобчалари ташкил қилинади. Юқори қаватга кўтарилиш учун замонавий лифтлар ўрнатилади. Шунингдек, кутиш залларида йўловчи поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, Wi-Fi интернет тизими, электрон кутубхона жорий этилади.
Вокзалдаги қурилиш ишлари баробарида унинг ён томонида жойлашган «Локомотив» меҳмонхонаси ҳам қайта таъмирланмоқда. Меҳмонхона 5 қаватдан иборат бўлиб, биринчи ҳамда иккинчи қаватлардан вокзалнинг маъмурий биноси ўрин олади. Темир йўл чиптахонаси ҳам меҳмонхона ҳудудида.
Шунингдек, лойиҳа доирасида вокзал ҳудуди тубдан ободонлаштирилиб, турли хил гул кўчатлари ва хушманзара дарахтлар экиляпти. Бунёд этилаётган улкан фаввора эса вокзал кўркига ўзгача чирой бахш этади. Бино олдида ёзги айвон қурилиши бўйича ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

17:47 / 23.04.2025
Наманганда радарлар машмашаси: ким ҳақ?

14:29 / 22.04.2025
“Ҳокимнинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этган” – ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қайтарди

18:38 / 21.04.2025
“Фуқароларга зарар келтирмоқда” – Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради

12:03 / 19.04.2025