Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясига аъзо бўлиш учун ариза беради
Ўзбекистон бу йил Халқаро хоккей федерациясига (IIHF) аъзо бўлиш учун ариза беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Хоккей федерацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ғафуров Kun.uz мухбирига маълум қилди.
«Бу йил IIHF’га аъзо бўлишни режалаштирганмиз. Бунинг учун федерация талабларига жавоб берувчи дастлабки арена (Ice City – таҳр.) фойдаланишга топширилди», – деди Ғафуров.
Унинг сўзларига кўра, даъвогар мамлакатда камида иккита ана шундай арена бўлиши лозим. Ариза топширилгунига қадар «Ҳумо Арена» музли мажмуаси очилади.
«Яна бир талаб эса ички чемпионатда камида 60 нафар маҳаллий хоккейчи ўйнайдиган тўртта жамоа бўлишидир. Биз бу талабга ҳам жавоб берамиз», – деб қўшиб қўйди Ғафуров.
IIHF қоидаларига кўра, ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза 1 апрелга қадар топширилади, қарор эса жаҳон чемпионати вақтида бўлиб ўтадиган йиллик конгрессда қабул қилинади. Бу йилги жаҳон чемпионати май ойида Словакияда ўтказилади.
Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йил мартда расман очилган. Шу йилнинг февралида Тошкентда биринчи мамлакат чемпионати бошланди. Мусобақада «Бинокор», «Тошкент», «Ҳумо» ва «Семурғ» жамоалари қатнашмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 20.04.2026
Ўзбекистон миллий хоккей жамоаси жаҳон чемпионатининг III дивизионида ғолиб чиқди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:01 / 07.04.2025
Россиялик хоккейчи афсонавий Уэйн Гретцкининг рекордини янгилади
17:12 / 05.04.2025