Жаҳон | 15:17 / 19.02.2019
5581
1 дақиқада ўқилади

Никарагуада мухолифат етакчиси 216 йилга қамалди

Фото: END

Никарагуа суди 2018 йилдаги ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этган мухолифат етакчиси Медардо Майренани 216 йил уч ойга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Бу ҳақда Nuevo Diario нашри хабар берди.

Майрена Никарагуада трансокеан қурилишига қарши чиқаётган ва деҳқонлар ерлари сақланиб қолиши учун курашаётган деҳқонлар ҳаракати етакчиси ҳисобланади.

Хабар қилинишича, ҳукм қатор айбловлар, жумладан терроризм ва қотилликлар ташкил этиш айбловлари асосида чиқарилган. Шунингдек, яна икки мухолифатчи - Педро Мена ва Луис Орландо Икабальсета мос равишда 210 ва 159 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Никарагуада ўтган йил апрелида ҳукумат ислоҳотларига қарши намойишлар бўлиб ўтганди. Натижада президент Даниэль Ортега ислоҳотларни бекор қилди, аммо намойишлар тўхтамади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид