Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16-0, 14 КО) навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz нашри манбалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Эргашев ўзининг 17-жангини жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Беллашув Нью-Жерси штатининг Атлантик Сити шаҳрида жойлашган Boardwalk Hall аренасида ўтказилиши режалаштирилган. Кечанинг асосий жангида аёллар ўртасида супер ўрта вазн тоифасининг бир йўла тўртта камари учун баҳс ўтказилади.
Ҳозирча Эргашевнинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Спортчи тез орада бу борада ҳам маълумот беришини маълум қилган. Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди.
Шоҳжаҳон Эргашев IBF йўналишининг январь ойи учун янгиланган рейтингида бир поғона кўтарилиб, 11-ўринга жойлашган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди
Жаҳон | 19:23
-
Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди
Жамият | 19:00
-
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

10:08 / 28.07.2024
Шоҳжаҳон Эргашев яна ютқазди

09:02 / 29.03.2024
Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини нокаутга учратди

09:20 / 26.11.2023
Шоҳжаҳон Эргашев камар учун илк жангида техник нокаутга учради

21:18 / 18.03.2022