Жаҳон | 22:25 / 20.02.2019
7297
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Никарагуадаги тузум “поёнига етгани” эълон қилинди 

Фото: Alex Wong / Getty Images

АҚШда Никарагуа президенти Даниэл Ортега ҳокимияти яқинда поёнига етади, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон твиттерда ёзди.

“Ортега тузуми фермерларнинг 3 етакчисини Ортега полиция кучлари 300 фаолни ўлдирган 2018 йилдаги норозиликлардаги роли учун 550 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди”, дейилган хабарда. Болтоннинг таъкидлашича, Никарагуа президентининг “куни битди ва яқинда халқ озод бўлади”.

2018 йил июлда АҚШ Никарагуага “демократия қайтиши учун” бу давлатдаги вазиятга таъсир қилиш вариантларини кўриб чиқаётгани маълум қилинганди. Бунда ҳарбий аралашув имконияти қаралмаётгани маълум қилинган.

2018 йил ёзида Никарагуада ижтимоий суғурталаш тизимидаги ислоҳотлар сабабли ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари юз берган. Норозиликлар ислоҳотлар тўхтатилгандан кейин ҳам тўхтамаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид