Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро “масхарабоз” Гуайдони Венесуэлада сайловлар эълон қилишга чақирди
Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолиф парламент спикери, ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдони мамлакатда сайловлар эълон қилишга чақирди.
“Нимага у халқ овоз бериши орқали ағдариб ташланиши учун сайловлар чақиртирмаяпти? Ўз-ўзини тайинлаган масхарабоз уни ағдариб ташлашлари учун сайловлар эълон қилсин”, деб айтган Мадуро тиббиёт университети битирувчилари олдидаги нутқида.
Гуайдо 23 январда муваққат ҳукумат амал қилиши вақтига ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилганди. АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Мадуродан Гуайдони тан олишни ва мухолифатга қарши куч ишлатмасликни талаб қилишган. Мадуро бунга жавобан ўзини конституциявий президент деб эълон қилган, мухолифат етакчисини эса “АҚШ қўғирчоғи” деб атаган.
Россия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар Мадурони қонуний президент деб, Европанинг 20 дан кўпроқ давлати эса Гуайдони вақтинчалик президент деб тан олган. Гуайдо мамлакатда янги сайловлар ўтказилишини эълон қилиши керак.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
13:01 / 07.03.2026