Тошкентда Европанинг номдор олий таълим муассасаларидан бирининг филиали очилиши мумкин
Тошкент шаҳрида Страсбург университети филиали очилиши мумкин, шунингдек, Тошкент ва Страсбург бошқарув маъмурияти ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
19 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Европа парламенти аъзоси ва Париж шаҳар округи мэри Рошида Датини қабул қилди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик, хусусан Европа олий таълим муассасаларидан бирининг филиалини Тошкент шаҳрида ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашувда Париж бизнес вакилларининг Тошкентга ташрифини амалга ошириш режаси ҳам кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникация ишлари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов маълумотига кўра, франциялик мутахассислар пойтахт инфратузилмасини яхшилаш, хусусан ичимлик суви таъминоти масаласида ҳамкорлик қилишга тайёр.
Маълумот учун, Страсбург университети жаҳон олий таълим муассасалари рейтингида 87-ўринда қайд этилади. Университет битирувчиларининг 18 нафари Нобел мукофоти лауреати ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:20 / 17.10.2024
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар булвари ташкил этилади
12:42 / 17.10.2024
Соати 5 мингдан 12 минггача — Тошкентда пулли “парковка” нархлари тасдиқланди
18:53 / 15.10.2024
Тошкентда нарколабораториядан 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик моддалари топилди
12:39 / 15.10.2024