Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар булвари ташкил этилади
Дастлабки режага кўра, булвар ўз ичига гастрономик, спорт, савдо ва болалар учун мўлжалланган ҳудудларни олади.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар булвари ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди ва тадбиркорларни давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) асосида барпо этиладиган жамоат савдо-кўнгилочар булварини яратиш бўйича экологик лойиҳада иштирок этишга таклиф қилди.
Қайд қилинишича, булвар болалар билан дам олиш, гастрономия, кўнгилочар тадбирлар ва шаҳар ҳаёти бирлашадиган жой бўлади ва лойиҳа дастлабки режага кўра қуйидагиларни ўз ичига олади:
- гастрономик ҳудуд: қаҳвахоналар, ресторанлар, тез таомлар ва бошқалар;
- спорт ҳудуди: фитнес маркази, баскетбол майдончаси, футбол майдони ва кўча спорти учун бошқа иншоотлар, шунингдек, спорт товарлари дўконлари;
- савдо ҳудуди: кийим-кечак дўконлари, эко бозор ва бошқа савдо бинолари;
- болалар кўнгилочар ҳудуди: батут маркази, ўйин майдончалари ва болалар автодроми.
Лойиҳада Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан бирга «Тошкент Инвест компанияси» АЖ ҳам иштирок этади. Объект давлат-хусусий шериклик шароитида инвесторга узоқ муддатга ижарага топширилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026