Light | 21:45 / 21.02.2019
23957
1 дақиқада ўқилади

Ичак саратони олдини олишнинг энг осон усули маълум қилинди 

Фото: Global Look Press

Хитойнинг Шэньян шаҳридаги тиббиёт университети олимлари пиёз ва саримсоқни истеъмол қилиш ичак саратони ривожланиши хавфини сезиларли камайтиришини аниқлашди. Бу ҳақда Asia Pacific Journal of Clinical Oncology нашрида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинган.
 
Тадқиқотда 1,6 мингдан кўпроқ эркак ва аёл иштирок этган. Аниқланишича, пиёз ва саримсоқни мунтазам истеъмол қилганларда ичак саратони ривожланиши хавфи ўртача 79 фоиз паст бўлган. Олимларнинг айтишича, пиёздаги биологик фаол бирикмалар шунингдек кўкрак бези ва простата саратонидан ҳимоялайди.    

Мутахассисларнинг айтишича, пиёзни хомлигича тановул қилиш лозим, чунки қайта ишланган пиёзда зарур кимёвий моддалар жуда оз қолади.

Мавзуга оид