Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла Колумбия билан чегарада қўшинлар жойлаштирди
Венесуэла ҳарбийлари Колумбия билан чегарада кучларни жойлаштириш ҳақида буйруқ олишди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари қўмондонлиги твиттерда маълум қилди.
“Бош қўмондон Мадуро кўрсатмасига кўра, қўмондонимиз Ремихьо Себальос қуролли кучларга тинчлик ва халқ хавфсизлигини чегарани ёпиш билан ҳимоя қилиш учун Колумбия билан чегарада тезкорлик билан жойлашишни буюрди”, деб айтилган хабарда,
“Бу ерда ҳеч ким таслим бўлмайди, ҳеч ким толиқмайди, таслим бўлиш – сотқинликдир”, деб айтилган қўмондонликда.
23 февралда Колумбия билан чегарага Венесуэла учун асосан АҚШ томонидан тақдим қилинаётган гуманитар ёрдам етиб келиши керак. Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукумати ёрдамнинг мамлакатга киритилишига йўл қўймоқчи эмас ва шу сабабли Бразилия билан қуруқликдаги ҳамда Кичик Антил ороллари билан денгиздаги чегарани ёпиб қўйди. Шунингдек, Колумбия билан ҳам чегарани ёпиш имконияти кўрилган.
Венесуэла мухолифати мамлакатга гуманитар ёрдам киритилишини талаб қилмоқда, бироқ Мадуро уни қабул қилишдан қатъиян бош тортмоқда. Унинг таъкидлашича, гуманитар ёрдам остида мамлакатга қурол олиб кирилиши мумкин.
Мадуронинг айтишича, Вашингтон Венесуэла давлат нефть компанияси PDVSA’нинг активларини блоклаб ва у билан битимлар амалга оширишни тақиқлаб, мамлакатни 10 млрд доллардан маҳрум қилгани, Англия банки эса Каракасга унинг олтин захираларини қайтармаётгани ортида ушбу ёрдам “сохта шоу”га айланган.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
19:07 / 25.04.2026