Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХ патрул автомобилларига янги турдаги фоторадарлар ўрнатилди
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вилоят ҳудудида тезлик оқибатида йўл транспорт ҳодисалари салмоғини камайтириш мақсадида патрул автомобилларга янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 12 ойи вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари тизимли равишда комплекс таҳлил қилинганда, қарийб 50 фоиз йўл транспорт ҳодисаларини келиб чиқишига тезлик асосий омил бўлиб қолмоқда.
«Ушбу патрул автомобилларга ўрнатилган фоторадарлар реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликни қайд этади», – дейилади ИИБ хабарида.
Таъкидланишича, қоидабузарлик аниқланганда симсиз алоқа орқали автомобил рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни «Ўзбекистон почтаси»нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахсга почта орқали хабар беради.
Ҳозирда ушбу фоторадарлар тест режимида ишламоқда.
Мавзуга оид
17:43 / 10.05.2022
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
11:18 / 07.03.2022
Республика ҳудудида февраль ойида ишга туширилган фоторадарлар тўғрисида маълумот берилди
16:20 / 18.10.2021
Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора беришга уринган фуқаро ушланди
10:46 / 28.09.2021