08:07 / 24.02.2019
59577

Шаҳрам Ғиёсов ғалабали сериясини давом эттирди

Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди.

Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи мексикалик Эдгар Пуэртага қарши рингга кўтарилиб, муддатидан аввал ғалабага эришди.

8 раунд учун мўлжалланган жангнинг бешинчи раундда Шаҳрам Ғиёсовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рақиб мувозанатни йўқотди. Шу сабабли ҳакамлар баҳсни тўхтатишди ва Шаҳрам жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилди.

Мазкур баҳс орқали Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангида еттинчи ғалабани расмийлаштирди. У жангларининг 6тасида рақибларини нокаутга учратган. Мексикалик Эдгар Пуэртонинг ўтказган жанглари сони эса 38тага етди. Уларнинг 25тасида ғалаба қозонган (19та нокаут). 12 марта мағлубиятга учраган (6та нокаут) ва 1та дурангга эришган.

Top