Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда автобуснинг минада портлаши натижасида 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Сурия шимолидаги Ҳома вилоятида жойлашган Водий ал Азиб қишлоғида автобуснинг минада портлаши натижасида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурия давлат телевидениеси хабар қилди.
"Ислом давлати" террорчилари ўрнатган мина портлаши натижасида 24 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Ишчилар жойлашган автобус Водий ал Азиб ҳудудида минага дуч келган", -дейилади Syria TV хабарида.
Сурияда бундай ҳолатлар тез-тез юз беради: террорчилар аҳоли масканларини тарк этаётиб портловчи қурилмалар жойлаштириб кетишади.
Аввалроқ Сурияда террорчилар гуруҳи ҳукуматга таслим бўлишдан бош тортгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026