Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг БМТдаги вакили лавозимига Канададаги элчини илгари сурди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига мамлакатнинг Канададаги элчиси Келли Найт Крафтни илгари сурди. Бу ҳақда Трампнинг ўзи твиттерда маълум қилган.
“Келли миллатимизни билдириб, улкан иш қилди ва шубҳа қилмайман, унинг раҳбарлигида давлатимиз энг олий даражада тақдим қилинади. Келли ва унинг оиласини табриклайман”, деб қўшимча қилган Трамп.
Трамп президентлиги вақтида АҚШнинг БМТдаги вакили лавозимини Жанубий Каролина штатининг собиқ губернатори Никки Хейли эгаллаб келаётганди. Унинг 2018 йил охиридаги истеъфосидан кейин Трамп бу лавозимга давлат департаменти матбуот котиби ва собиқ телебошловчи Хизер Науэртни тайинламоқчи бўлган, бироқ Науэрт бу таклифга рад жавобини берган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу Науэрт фарзандларининг энагаси ноқонуний мақомга эга бўлиши билан боғланган бўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026