Иқтисодиёт | 19:00 / 25.02.2019
11653
1 дақиқада ўқилади

«Асака» банкнинг янги раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Суръат Ўткурович Закиров «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Аббосхон Махамат ўғли Махаматов ҳамда Бобохон Рустамович Абдуллаев «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосарлари этиб тайинланган.

«Асака» банк раҳбари февраль ойи бошида ўзгарганди, 1 февралдан Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев 2017 йилнинг апрелидан буён банкни бошқариб келган Қаҳрамон Қодирович Муллажонов ўрнида иш бошлади

Мавзуга оид