Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авто ишлаб чиқарувчилар ҳам ҚҚС тўловчиси бўлади – Дилшод Султонов
2020 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқарувчилар ҳам қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлади. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.
«Автосаноат, деярли, тайёр. 2020 йил 1 январдан бошлаб, балки ундан ҳам аввал, улар ҚҚС тўловчисига айланади», – деб фикр билдирган Султонов.
Шундай қилиб, GM Uzbekistan ва унга эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи барча корхоналар ҳам солиқ имтиёзларидан маҳрум этилмоқда. 2008 йилдан буён компания енгил автомобил ишлаб чиқаришда барча солиқлар, Ўзбекистон йўл фонди мажбурий тўловларидан озод этилганди. Шу пайтгача, завод ҚҚС тўловидан озод этилганди.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Kun.uz'га берган интервьюсида ҚҚС тўловчиларининг сафи ортиб бораётганини билдирганди. Унинг айтишича, қишлоқ хўжалиги вакиллари ҳам янги солиқ сиёсати бўйича ҚҚС тўловчисига айланиши мумкин. Бу фикрни, аввалроқ, Дилшод Султонов ҳам тасдиқлаган.
Мавзуга оид
10:51 / 25.08.2025
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
16:11 / 20.08.2025
Солиқчилар аниқлаган хато-камчиликлар бўйича “амнистия” эълон қилинди
15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев
16:08 / 24.05.2025