09:30 / 26.02.2019
27794

Зидан қайси клубда ишлашни истаётгани маълум бўлди

Фото: Alessandro Garofalo / Reuters

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Челси» бошқарувига келмоқчи эмас. Бу ҳақда The Times хабар беради.

Аввалроқ «кўклар» раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабаб бош мураббий Маурицио Саррини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига айнан Зиданни тайинламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо, манбага кўра, франциялик мутахассис Премьер-лигага келишни истамаяпти. Зидан учун АПЛ клублари орасида фақатгина «Манчестер Юнайтед»гина истисно экани, у бу лигадан фақат «қизил иблислар»нинг таклифини кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, 46 ёшли мураббий ҳаммасидан ҳам кўпроқ собиқ «Ювентус»да ишлашни хоҳламоқда. Сўнгги вақтларда Массимилиано Аллегрининг Турин клубидаги миссияси мавсум якунида тугаши ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.

Top