08:45 / 01.03.2019
16424

Ҳабиб Нурмагомедов: ҳозирги даврда эркак бўлиш қийин

Фото: AP Photo/John Locher

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов мавжуд муаммолар мавзусида бироз фалсафий қарашларини баён этди.

Унинг таъкидлашича, замонавий дунёда эркак бўлиш жуда қийиндир.

«Ҳар доим бирга бўладиган иккита нарса бор, бу эркак ва муаммолар. Сен эркак бўлиб туриб, муаммолар бўлмаслиги ақлга сиғмайди. Эркак бўлиш жуда қийин, айниқса, бизнинг давримизда», - дея ёзган Нурмагомедов инстаграмдаги ўз саҳифасида.

Нурмагомедов Конор Макгрегор билан 2018 йилнинг октябрь ойидаги жангдан кейин 9 ойга дисквалификация қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 йилдан бери мағлубиятга учрамаган жангчи Нурмагомедовга жавоб қайтарганди.

Top