Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя сиёсати ўзгаради
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилаларга жойлаштириш, патронат тизимини таъминлаш, болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашнинг қулай шарт-шароитларини яратиш бўйича янги концепция устида иш олиб борилмоқда.
1 март куни бўлиб ўтган «Болаларга ғамхўрлик қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ходимлари фаолиятини такомиллаштириш» мавзусидаги давра суҳбатида шу ҳақида сўз борди.
11 февраль куни қабул қилинган «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарорига мувофиқ, болалар ижтимоий ҳимоясини деинститутализация қилиш, яъни қаровсиз болаларнинг давлат муассасаларида эмас, балки ҳомийлик ва васийлик асосида оилаларда тарбияланишини таъминлаш бўйича янги концепция ишлаб чиқилади.
Концепциянинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбиқ қилинишида ЮНИСЕФ, «Оила» маркази, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Бош прокуратура, SOS болалар шаҳарчалари иштирок этади.
«Институционал, яъни давлат ҳимояси бола ҳуқуқларига дахл қилиши мумкин. Бунда бола ташқи муҳитдан изоляцияланган ҳолда яшайди, бутун кун тартиби, қизиқишлари жамоавий назорат остига олинади, ўз ҳаёти учун қарор қабул қилиш имкониятидан маҳрум бўлади», дейди ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлими мутахассиси Стела Григораш.
Мутахассис сўзларига кўра, ҳозир ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг 80 фоизи интернат тарбиясида бўлса, ислоҳотдан кейин уларнинг оилавий муҳитда ижтимоий ҳимоя олишини 80 фоизга етказиш режалаштирилган.
ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларида интернатларда тарбияланаётганлар сони ҳар 100 минг боладан 666 нафарни ташкил этади. Бу дунё миқёсидаги кўрсаткичдан (ҳар 100 минг боладан 120 нафар) беш баравар кўп. Ўзбекистонда ҳар 100 минг боладан 255 нафари интернат муассасаларида тарбияланади (2016 йил маълумоти).
Давра суҳбатида таъкидланишича, концепцияда АҚШнинг Колумбия университети экспертлари томонидан Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсат борасида олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланилади.
Аввалроқ оилалардаги кам даромад болаларнинг таълим олишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида маълумот берилган эди.
ЮНИСЕФнинг сиёсатни ислоҳ қилиш вариантига асосан 2030 йилга бориб болалар нафақалари таъсирида умумий кам таъминланганлик даражасини 8 фоиздан 21 фоизгача камайтириш, шунингдек, 2034 йилга бориб 18 ёшгача бўлган болаларни нафақалар билан қамраб олиш миқёсини қадамба-қадам камида 75 фоизга етказиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09
-
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
Жаҳон | 23:03
-
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди
Жаҳон | 22:56
Мавзуга оид

08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди

10:44 / 14.05.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

23:12 / 29.04.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

11:36 / 29.04.2025