Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
У Африка шери боласини дала ҳовлига яширишга уринган. Ҳозирда йиртқич вилоят кинология марказига жойлаштирилган.
Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ноқонуний равишда шер боласини боқиб келгани аниқланди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда фуқаро ўз машинасида шер боласини олиб юргани тасвирланган видео тарқалди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоят Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тезкор тартибда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижасида Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Африка шери боласини туманнинг Оқбўйро маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлиларнинг бирига яширишга урингани аниқланган. Шер боласи дала ҳовлининг сим тўсиғига боғлаб кетилган ҳолда топилган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Айни пайтда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят прокуратураси томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026