Жаҳон | 12:14 / 02.03.2019
28968
2 дақиқада ўқилади

Скрипаллар қандай қилиб тирик қолгани тушунтириб берилди

Фото: REUTERS

«Новичок» асаб-фалажловчи моддасини тадқиқ этишда қатнашган олим Вил Мирзаянов ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия кимёвий модда таъсиридан нега ҳалок бўлмаганини айтиб берди. Бу ҳақда у Facebook’даги ўз саҳифасида ёзган.

Заҳарловчилар томонидан ишлатилган шиша схемасига кўра, унинг ичида заҳарли модда бўлган алоҳида жой мавжуд эди. Мирзаяновнинг сўзларига кўра, жиноятчи уни қўллашдан аввал «Новичок»нинг тўлиқ ва тезкор синтези учун бу алоҳида жойдан марказий трубкани ўтказиши ҳамда шиша идишни бир неча марта силкитиши лозим бўлган».

Олимнинг хулоса қилишича, заҳарловчи шахсда, афтидан, реакция тугашини кутишга етарлича вақт бўлмаган: у шиша идишни ёмон силкитган, воқеа содир бўлган кунда ҳаво ҳарорати эса реакция муваффақиятли ўтиши учун анча паст эди. «Бу шиша ичидаги «Новичок» моддасининг паст концентрацияси юзага келишига сабаб бўлди. Шу тариқа, эшик тутқичига нисбатан паст бўлган, яъни «Новичок»нинг кишини ўлдирилмайдиган даражадаги концентрацияси қўлланган. Айнан шунинг учун ҳам Скрипаллар ҳалок бўлмаган», - дея таъкидлаб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалнинг жияни баёнот билан чиқиб, Сергей Скрипаль вафот этиб бўлгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид