Жаҳон | 18:41 / 02.03.2019
7907
1 дақиқада ўқилади

Туркия 2023 йилда ўзи ишлаб чиқарган биринчи қирувчи самолётни намойиш этмоқчи

Фото: Scanpix

Туркия 2023 йилда ўзи ишлаб чиқарган биринчи қирувчи самолётни намойиш этиш, 2026 йилда эса биринчи синов парвозини амалга оширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Фуат Ўқтай маълум қилди.

"Биринчи турк қирувчисининг тақдимоти 2023 йилда ўтказилади. Уни 2026 йилда самода кўришимиз мумкин. 2031 йилда улар Туркия қуролли кучларига топширилади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu агентлиги.

Биринчи қирувчи самолёт намунасини ишлаб чиқиш режаси ҳақида илк бор 2017 йил ноябрда Туркиянинг собиқ миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли маълум қилганди. Ўшанда у лойиҳани амалга оширишда бир нечта давлат иштирок этаётганини, аммо Туркия охир-оқибат бирор компания ёки давлатга қарам бўлиб қолмаслик учун ўз йўлидан бораётганини айтганди.

Мавзуга оид