Иқтисодиёт | 14:50 / 04.03.2019
23771
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10,23 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8392,96 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 16,09 сўмга кўтарилиб, 1 евро 9546,15 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 1,29 сўмга тушди ва 127,32 сўмга тенг бўлди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид