Жаҳон | 16:56 / 06.03.2019
26383
1 дақиқада ўқилади
Путин хориж махсус хизматларининг Россия билан боғлиқ режаларини ошкор қилди
Хориж махсус хизматлари Россияда бўлаётган жараёнларга нисбатан ўз таъсирларини кучайтиришни истамоқда, деди Россия президенти Владимир Путин ФХХ коллегияси йиғилишида. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Сиёсий, иқтисодий, илмий, технологик тусдаги маълумотларга барча йўллар билан эга бўлишга ҳаракат қилишмоқда», — деди у.
Россия президентининг сўзларига кўра, 2018 йилда мамлакатда хориж махсус хизматларининг 129 нафар ходими ва 465 нафар агентининг фаолиятига чек қўйилган.
ФХХ коллегияси ҳар йили идоранинг Лубянкадаги қароргоҳида ўтказилади. Путин 1998-1999 йилларда ушбу идорани бошқарган.
Мавзуга оид
15:18
Россияда «чет эл агентлари» 1,5 йилда 25 млн рубл жаримага тортилди
12:38 / 18.12.2024
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган РФ агентларини фош қилди
10:09 / 04.12.2024
Сербия парламентига «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
10:40 / 26.11.2024