16:56 / 06.03.2019
26088

Путин хориж махсус хизматларининг Россия билан боғлиқ режаларини ошкор қилди 

Фото: kremlin.ru

Хориж махсус хизматлари Россияда бўлаётган жараёнларга нисбатан ўз таъсирларини кучайтиришни истамоқда, деди Россия президенти Владимир Путин ФХХ коллегияси йиғилишида. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Сиёсий, иқтисодий, илмий, технологик тусдаги маълумотларга барча йўллар билан эга бўлишга ҳаракат қилишмоқда», — деди у.

Россия президентининг сўзларига кўра, 2018 йилда мамлакатда хориж махсус хизматларининг 129 нафар ходими ва 465 нафар агентининг фаолиятига чек қўйилган.  

ФХХ коллегияси ҳар йили идоранинг Лубянкадаги қароргоҳида ўтказилади. Путин 1998-1999 йилларда ушбу идорани бошқарган.

Top