Ўзбекистон | 12:10 / 07.03.2019
13381
1 дақиқада ўқилади
«Ўзкимёсаноат» раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Евгений Александрович Коржиков «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда
Қайд этилишича, Е. Коржиков шу кунга қадар «Navoiyazot» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Бундан олдин, Дмитрий Геннадьевич Пак бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 февраль куни Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланган.
Мавзуга оид
14:21 / 05.12.2024
Одил Темиров “Ўзкимёсаноат” раҳбарлигига қайтди
12:00 / 09.12.2023
«Ўзкимёсаноат» яна бир халқаро рейтингни қўлга киритди
14:27 / 27.11.2023
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқарилади
16:00 / 26.10.2023