Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:52 / 07.03.2019
7255
1 дақиқада ўқилади
Хусусий секторнинг аэропортлар ҳудудида хизмат кўрсатишига рухсат берилади
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда хусусий секторга аэропортлар ҳудудида хизмат кўрсатишга рухсат берилади. Бу ҳақда йўловчи ва юк ташувларини янада ривожлантириш бўйича йўл харитасида айтилади.
Хусусан, аэропортларнинг ноавиацион даромадларини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Хусусий секторнинг аэропортлар ҳудудида хизмат кўрсатишга жалб этилишига рухсат берилади.
Бу борадаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2019 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқилади. Масъуллар - Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари».
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш