22:26 / 08.03.2019
5406

Малавида тошқинлар 23 кишининг умрини олиб кетди

Фото: AFP

Африка қитъасида жойлашган Малави Республикасида тошқинлар камида 23 кишининг умрини олиб кетди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Мамлакат жанубида бир неча кун аввал бошланган кучли ёмғирлар тошқинларни юзага келтирган. Маълум қилинишича, яна 29 киши жароҳат олган, 11 киши бедарак йўқолган. Табиий офат оқибатида 22 мингдан кўпроқ уйга талофат етган.

Таъкидланишича, тошқинлар билан қамраб олинган ҳудудларда қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

Top