Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим туманларида ёмғирлар туфайли табиий офат таҳдиди юзага келди.
30 июл–1 август кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юз бериши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантирди.
Қайд қилинишича, тўртта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин:
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Таъкидланишича, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
11:59
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025
Декабрда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
13:35 / 01.12.2025