23:39 / 10.03.2019
8512

Ўзбекистонлик дзюдочилар Марокаш гран-присида иккинчи бўлишди

Фото: IJF/ facebook

Марокаш гран-при турнирининг сўнгги, учинчи кунида ҳам ўзбекистонлик дзюдочилар муваффақиятли иштирок этишди. Бугун эркаклар -90, -100 ва +100 кгдан оғир вазнда, аёллар -78 ва ундан оғир вазнда татамига тушишди.

-90 кггача оғирликда ўзбекистонлик Яҳё Имомов учинчи даврада грузиялик Папинашвилига ютқазиб мусобақани тарк этди.

-100 кггача тош босадиган полвонлар баҳсларида икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи иштирок этди. Ш.Жўраев учинчи даврада қозоғистонлик А.Серикбаевга ютқазди.

Фото: IJF/ facebook

Яна бир спортчимиз Муҳаммадкарим Хуррамов эса қийин кечган баҳсларда бронза медалига эга чиқди.

Фото: скреншот
Фото: скреншот

У биринчи даврадан эркин ўтиб, иккинчисида нидерландиялик Оҳат Заланни кейин эса жазоирлик Б.Льесни енгди ва чоракфиналга чиқди. Бу босқичда германиялик Т.Никифировга имкониятни бой бериб қўйди, аммо бронза учун курашларда канадалик Э.Шадй ва эстониялик Г.Минаскин устидан ғолиб бўлди.

Шундай қилиб уч кун давом этган дзюдо бўйича Марокаш гран-при турнири ўзбекистонлик спортчилар учун яхши натижаларга бой бўлиб, спортчиларимиз умумий ҳисобда иккита олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида Германия биринчи, Ўзбекистон иккинчи, Франция учинчи ўринни эгаллади.

Top