Сенегал – Африка чемпиони! Ва бу ақл бовар қилмас финалда рўй берди. Сенегалликлар ўйин охирида ҳакам қароридан норози бўлиб, майдонни ташлаб кетишди, аммо Садио Маненинг илтимоси билан қайтишди – ва Эдуард Менди паненка услубидаги пеналтини қайтарди. Кейин эса Сенегал овертаймда гол уриб, совринни қўлга киритди.
Сенегал – Марокаш 1:0
Гол: Гуйе, 94 (1:0)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Диас, 90+24’
Сенегал: Э. Менди, М. Сарр, Ниакате, Диуф (Якобс, 106), А. Менди (Сек, 77), Гана Гуйе, Гуйе, Камара (И. Сарр, 77), Мане, И. Ндиай (Мбай, 77), Жексон (Ш. Ндиай, 90)
Марокаш: Буну, Агерд, Масина (Ал-Ямиқ, 89), Мазравий (Игаман, 98), Ҳакими, Ал-Айнавий, Сайбари (Салоҳиддин, 90+4), Ал-Ҳаннус (Таргаллин, 80), Аззалзулий, Диас (Аҳомаш, 98), Ал-Кааби (Ан-Носирий, 80)
Огоҳлантиришлар: Камара, 24. И. Сарр, 90. Диуф, 90. Э. Менди, 90. М. Сарр, 113 – Салоҳиддин, 90. Ан-Носирий, 112
Сенегалликлар баҳсли пеналтига чидай олишмади. Фақат Мане ўйнашда давом этишга ундади ва унинг саъй-ҳаракатлари бекор кетмади!
Бош ҳакам иккинчи бўлимга роппа-роса саккиз дақиқа қўшиб берди, амалда эса қўшимча дақиқалар узоқ давом этди (110-дақиқагача).
Аввалига, 92-дақиқада сенегалликлар гол уришганди, аммо гол бекор қилинди: бурчак зарбасидан кейин дарвозани ишғол этишидан олдин Абдулайе Сек тўп учун курашда Ашраф Ҳакимини туртиб юборган деб топилди.

96-дақиқада эса Браим Диас рақиб жарима майдонида бурчак зарбасидан кейин Диуф билан тўп учун курашда газонга йиқилди. VAR реферини монитор қаршисига чорлади ва якунда пеналти белгиланди.

Шундан кейин сенегалликлар қаттиқ эътироз билдира бошлашди. Бир неча дақиқа ўтиб Сенегал миллий жамоаси футболчилари намойишкорона майдонни тарк эта бошлади. Сенегалликлар устози Пап Тиав ҳам сўнгги дақиқалардаги баҳсли пеналти туфайли қаттиқ норози бўлди ва жамоасига майдонни тарк этишни буюрди.

Николас Жексон эса рақиб футболчилари билан муштлашиб кетишига бир бахя қолди.






















