Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла энерготизими армия томонидан қўриқланади
Венесуэла армияси мамлакат энергия таъминоти тизимининг стратегик объектларини ўз назоратига олди, электр узатиш линиялари ортидан ҳаводан кузатув олиб борилмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес телевидение орқали маълум қилди.
“Биз миллий энерготизимни барқарорлаштириш ва ҳар қандай ҳужумни бартараф этиш истагимизда қатъиймиз”, деб айтган Лопес.
7 март кечки вақт Каракас ва Венесуэланинг кўплаб штатлари электр таъминотисиз қолган. Электр энергия мамлакатнинг деярли бутун ҳудудида бўлмаган. Пойтахт аҳолисининг айтишича, бу улар хотирасида шаҳарда электр энергиясининг энг узоқ ўчирилишидир.
Миллий электр компанияси маълумотларига кўра, электр таъминоти узилишига мамлакатдаги энг йирик ГЭСда амалга оширилган қўпорувчилик сабаб бўлган. Мадуро бунда “Америка империализмини” айблаган.
8 март оқшомда электр таъминоти билан вазият яхшилана бошлаган, бироқ 9 март куни Сьюдад-Боливар шаҳри чеккасида жойлашган электр подстанцияда портлаш юз бергани ҳақидаги хабарлардан кейин яна ёмонлашган. Мамлакат раҳбарияти электр таъминоти йўқлиги сабабли 11 мартни дам олиш куни деб эълон қилган.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026