Оролбўйи халқаро инновацион марказига япониялик мутахассислар ташриф буюрди
10 март куни Нукусдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион марказида Япония делегацияси вакиллари – Киото университети професcори, Сув ресурсларини ўрганиш маркази мутахассиси Кенжи Танакани ва Тохоку университети доценти, сунъий йўлдош кузатуви бўйича мутахассис Йошия Тоге билан учрашув бўлиб ўтди.
Япон делегациясини Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари ҳудудий ваколатхонаси раҳбари, профессор Кристина Тодерич қабул қилди.
Учрашув Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари ҳудудий ваколатхонасининг дастури доирасида Оролбўйи халқаро инновацион марказининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди. Япониялик меҳмонлар Халқаро инновацион маркази кўчатхонасида етиштирилаётган тузга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ниҳолларини кўздан кечиришди.
Япониялик олимлар Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари бўйича ҳудудий ваколатхонаси раҳбари, профессор Кристина Тодерич иштирокида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Жумладан, Мўйноқ туманида гидрометеопост ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Орол денгизининг қуриб қолган тубидаги шўр тупроқдан туз ва гербецидларни чиқариб ташлашга ёрдам берувчи технологияни яратиш ҳамда муқобил энергия ҳисобидан ишловчи иссиқхона қуриш имкониятлари муҳокама этилди.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024