Жаҳон | 19:38 / 12.03.2019
7911
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла америкалик дипломатлардан мамлакатни 72 соатда тарк этишни талаб қилди 

Барча америкалик дипломатлар Венесуэлани 72 соат ичида тарк этиши керак. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса твиттерда ёзди.

Унинг айтишича, 11 март куни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Венесуэладаги вакилини чақиртириб, расмий Каракаснинг ушбу қароридан хабардор қилган.

Арреасанинг ёзишича, ҳукумат Вашингтон билан қизиқишлар секцияларини ташкил этиш бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, Каракас АҚШ билан “тенг ҳуқуқлик ва ўзаро ҳурмат”га асосланган мулоқот олиб боришга тайёр.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Каракасдан қолган барча дипломатлар чақиртириб олинишини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, уларнинг Венесуэлада қолиши АҚШ сиёсати учун тўхтатиб турувчи омил ҳисобланади. 

Вашингтон ва Каракас ўртасидаги муносабатлар январь охирида кескинлашди. Америкалик дипломатларнинг катта қисми Венесуэлани 24 январда тарк этган.

Мавзуга оид