Жаҳон | 09:02 / 13.03.2019
5078
1 дақиқада ўқилади

Британия парламенти Мэйнинг Brexit бўйича келишувини рад этди

Фото: REUTERS/UK Parliament/Jessica Taylor

Буюк Британия парламенти Brexit шартлари бўйича мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг Евроиттифоқ билан келишувига қарши овоз берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Мэйнинг келишувига 390дан зиёд депутат қарши чиққан.

Таъкидланишича, энди парламент аъзолари келишувсиз Brexit масаласи бўйича овоз бериши лозим.

Бундан олдин, Британия ва ЕИ Лондоннинг Brexit бўйича кафолатлари ҳақида келишиб олгани хабар берилганди.

Мавзуга оид